Макрон ва Ляйен Россия ва Хитойдан хавотирда. Улар Пекинга бормоқчи

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен жорий йилнинг апрель ойи бошида Хитойга боради. Бу ҳақда бугун, 24 март куни ЕИ саммитидан сўнг ЕИ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, раис фон дер Ляйен ва Президент Макроннинг Пекинга ташрифи апрель ойининг биринчи ҳафтасига режалаштирилган. Улар Хитойни Россияга яқинлашаётганидан хавотир билдирган.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 23-24 март кунлари Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ саммитида Европа Иттифоқининг бир қанча етакчилари Москва ва Пекин тез яқинлашаётганидан хавотир билдириб, Европа Иттифоқи институтларини бунга қарши чоралар кўришга чақирган.

Бундан ташқари, саммитда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Европа Иттифоқи раҳбарларини Хитойни яккалаб қўймасликка чақирган. У Европа Иттифоқини муносабатлари ёмонлашганига қарамай, Пекин билан ҳамкорлик қилишга таклиф қилган. Гутерриш иттифоқ мамлакатларини Хитой Европага ижобий муносабатда экани ва шу муносабатларни сақлаб қолиш ниятидалигига ишонтиришга уринган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррель ҳам жорий йилнинг апрель ойи ўрталарида Пекинга бориши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Хитой Эммануэль Макрон Урсула фон дер Ляйен Пекин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг