Шварценеггер яна юрак операциясини бошдан кечирди

Маданият-санъат

image

Ўзбек томошабинларига “Терминатор” фильмидаги роли билан яхши таниш америкалик актёр ва культурист, 76 ёшли Арнольд Шварценеггернинг юраги яна бир бор операция қилинди. Бу ҳақда актёр “Men’s Health” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Суҳбат жараёнида Шварценеггер ўзига юрак стимулятори ўрнатилганлигини айтди. Актёр ҳазиллашиб секинлик билан "Терминатор" фильмидаги ролига ўхшаб, роботлашиб бораётганига ишора қилган.

"Мен туғилган Австрияда эркак киши ўзининг соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапириши одат эмас", деган у.

Актёрнинг олдинги операцияларидан бирида чандиқ тўқималари юрак уришида муаммоларини келтириб чиқарган. Шу боис ҳам юрак стимулятори зарурати пайдо бўлган.  Шварценеггер жарроҳлик туфайли оғир жисмоний машқларни тўхтатганини ҳам қўшимча қилган. Шунга қарамай у бир ойдан кейин машғулотларга қайтишни режалаштираётганини айтиб ўтган.

Маълумот учун, Шварценеггер биринчи марта 1997 йилда юрак операциясини ўтказган. У туғма юрак нуқсони туфайли аорта юрак қопқоғини алмаштирган. Ижодкор 2018 ва 2020 йилларда ҳам худди шундай операцияларни бошдан кечирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жанг санъати устаси, таниқли хитойлик актёр ва Голливуд юлдузи Жеки Чан Шанхайдаги Лин Шан шифохонасига  ётқизилганди.


Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Арнольд Шварценеггер юрак операцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг