Арнольд Шварценеггер бахтсиз ҳодисага учради
Маданият-санъат
−
08 Ноябрь 2023
19681Бутун дунёга “Терминатор” роли билан танилган америкалик актёр жорий йилнинг феврал ойида бахтсиз ҳодисага учраган ва ҳозирда суд иши бошланган. Бу ҳақда “Peopletalk” нашри хабар берди.
76 ёшли актёр "Jeep"ини ҳайдаб кетаётиб, бирдан йўлга чиқиб қолган велосипедчи аёлни туртиб юборган. Жабрланувчи Жоан Фликингернинг сўзларига кўра, Калифорниянинг собиқ губернатори жуда катта тезликда ҳаракатланган ва шу сабабли машинани бошқаролмай қолган. Гувоҳлар эса, аксинча, Шварценеггер секин ҳайдаб кетаётганини, жабрланувчининг ўзи актёрнинг машинаси олдида кескин бурилиш қилганини айтган.
Актёр аёлни шифохонага олиб борган, велосипедини эса устахонага топширган. Шунга қарамай, аёл ҳалокатда жиддий жароҳат олганини даъво қилмоқда. Шу сабабли орадан тўққиз ой ўтиб, Арнольд устидан судда иш очилган. Ҳозирча аёлнинг актёрдан қанча даъво қилаётгани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арнольд Шварценеггер рафиқаси Мария Шрайвер билан расман ажрашиш учун ўн йиллик суд жараёнларида қатнашган эди.