Ўзбекистонда 10 ойда 231 киши иш жойларида вафот этди
−
17:26 160 2 minutes
Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 ойи давомида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида 231 киши иш жойларида вафот этди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, 2026 йилнинг 10 ойи давомида 771 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 16 фоизга ёки кўп дегани. Ушбу бахтсиз ҳодисалар оқибатида 847 киши жабрланган (2025 йилда 742 нафар).
Бахтсиз ҳодисалар турлари бўйича:
- Гуруҳли: 38 та (2025 йил: 38 та);
- Енгил: 2 та;
- Оқибати оғир: 542 та (2025 йил: 456 та);
- Ўлим билан тугаган: 189 та (2025 йил: 171 та).
Жабрланганлар тоифаси бўйича:
- Оғир жароҳатланган: 586 нафар (2025 йил: 523 нафар);
- Енгил жароҳатланган: 30 нафар (2025 йил: 25 нафар);
- Вафот этган: 231 нафар (2025 йил: 194 нафар).
Соҳалар кесимида бахтсиз ҳодисалар сони:
- Саноат-ишлаб чиқариш: 259 та (33,6%);
- Қурилиш ишлари: 217 та (28,1%);
- Бошқа соҳалар: 169 та (21,9%);
- Савдо ва хизмат кўрсатиш: 36 та (4,7%);
- Транспорт ва логистика: 26 та (3,4%);
- Қишлоқ ва сув хўжалиги: 23 та (3,0%);
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар: 23 та (3,0%);
- Таълим: 18 та (2,3%).
Ҳудудлар кесимида бахтсиз ҳодисалар сони:
- Тошкент шаҳри: 155 та;
- Тошкент вилояти: 106 та;
- Қашқадарё вилояти: 71 та;
- Навоий вилояти: 65 та;
- Бухоро вилояти: 63 та;
- Андижон вилояти: 54 та;
- Самарқанд вилояти: 54 та;
- Фарғона вилояти: 44 та;
- Сирдарё вилояти: 34 та;
- Наманган вилояти: 30 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси: 27 та;
- Сурхондарё вилояти: 24 та;
- Жиззах вилояти: 21 та;
- Хоразм вилояти: 20 та.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 447 та бахтсиз ҳодиса қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All