Ўн йил давом этган суд: Шварценеггер рафиқаси билан расман ажрашди
Маданият-санъат
−
29 Декабрь 2021
12754Америкалик актёр ва сиёсатчи Арнольд Шварценеггер ўн йиллик суд жараёнларидан сўнг рафиқаси Мария Шрайвер билан расман ажрашди. Бу ҳақда TMZ манбаларга таяниб хабар берган.
Жуфтлик 2011 йилда ОАВда Шварценеггернинг уй хизматчисидан ўғил кўргани ҳақида хабар пайдо бўлганидан сўнг ажрашишини эълон қилган. Орадан ўн йилдан кўпроқ вақт ўтгач, эр-хотин расмий ажралишга эриша олди.
Портал бундай узоқ давом этган суд жараёнини “мотивация йўқлиги” ва мулкни тақсимлаш бўйича низоларни ҳал қилишдаги қийинчилик билан изоҳлаган. Манбаларга кўра, суд жараёни тахминан 400 миллион долларни ташкил этган ва бунинг натижасида мулк деярли икки баравар қисқарган.
Маълумот ўрнида, жуфтлик 1986 йилда турмуш қурган эди, уларнинг тўрт фарзанди бор.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Шварценеггер Лос-Анжелес кўчаларида яшаб келган фахрийларни уй билан таъминлаш учун 250 минг доллар хайрия қилганди.
LiveБарчаси