“Яшашни истасанг, мен билан юр!” Шварценеггер коронавирусга қарши эмланди
Маданият-санъат
−
21 Январь 2021
5164Америкалик актёр ва Калифорниянинг 38-губернатори Арнольд Шварценеггер коронавирусга қарши эмланганини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter'даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Манбага кўра, 73 ёшли Голливуд актёри Лос-Анжелесдаги эмлаш станциясига айлантирилган "Дожерс" стадионида вакцина қабул қилган.
"Мен ҳеч қачон навбатда турганимдан бунчалик хурсанд бўлмаганман. Агар иложи бўлса, сиз ҳам менга қўшилинг ва эмлашни режалаштиринг. Яшашни истасанг, мен билан юр!" дея у ўзининг "Терминатор" фильмидаги машҳур иборасини келтирган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида Шварценеггер юраги учун навбатдаги операциясини ўтказганди.