Трамп – АҚШ тарихидаги энг ёмон Президент – Шварценеггер

Олам 9779
image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари Капитолийга бостириб киргани учун у АҚШнинг энг ёмон Президенти сифатида тарихга киради. Бу ҳақда америкалик актёр, Калифорниянинг собиқ республикачи губернатори Арнольд Шварценеггер ўзининг Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган. 

Унинг таъкидлашича, Трамп сайлов натижаларини ўзгартиришга, шунингдек одамларни ёлғонларга ишонтириш орқали тўнтариш уюштиришга ҳаракат қилган.
 
“У раҳбар сифатида муваффақиятсизликка учради ва тарихдаги энг ёмон Президент сифатида эсда қолади”, деган актёр. 

Шунингдек, у АҚШдаги демократияни пўлатга ўхшатган. 

“У қанчалик тобланса, шунчалик мустаҳкам бўлади”, деган Шварценеггер. 

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 645
Рейтинг: 3
t
×