Арнольд Шварценеггернинг юраги операция қилинди

Маданият-санъат

image
Америкалик актёр ва Калифорниянинг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер юраги учун навбатдаги операцияни ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган.
 
Шварценеггернинг маълум қилишича, Кливленд клиникаси шифокорлари унга янги аорта қопқоғини ўрнатишган.
 
"Мен ўзимни ажойиб ҳис қилябман. Аллақачон, Кливленд кўчалари бўйлаб сайр қилиб юрибман", деб ёзган Шварценеггер. 
 
Шунингдек, у клиниканинг шифокорлари ва ҳамшираларига миннатдорлик билдирган.
 
Маълумот учун, Шварценеггер 2018 йилнинг март ойида, олтинчи юрак операцияси жараёнида бир ўлимдан қолган.
 

Мақола муаллифи

Теглар

Шварценеггер

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made