Шварценеггер Сталлоненинг фаолиятини тўхтатишга уринганини тан олди

Маданият-санъат

image

Голливуд актёри ва АҚШнинг Калифорния штати собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер рақобатчилик ҳисси туфайли карьераси гуллаб-яшнаган даврда ҳамкасби Сильвестр Сталлоненинг оёғидан чалишга уринганини тан олди. Бу ҳақда у ТMZ дастурида маълум қилди.

Қўшма интервью давомида актёрлар ўзларининг болалиги, оила ва ўтмишдаги ўзаро рақобатини муҳокама қилган. Маълум бўлишича, 1990 йилларнинг бошларида икки актёрнинг карьераси ўзининг энг юқори чўққисига чиққан ва икки ҳамкасб ўртасида рақобат шу қадар кучайганки, Шварценеггер Сталлоненинг траекториясини бузиш учун ҳаракат қилган.

“Сильвестерни оёғидан чалиш менинг карьерамнинг янада юқорилашига ёрдам бўлади, деб ўйлаганман”, дейди Арнольд.

Унинг айтишича, 1992 йилда Шварцнеггер Сталлоненинг карьерасига путур етказиш учун унинг продюсерларини  “Stop! Or my mom will shoot” (“Тўхта! Ёки онам отади”) номли оилавий комедия фильмида бош ролни ижро этишга кўндирган. Чунки Арнольд бу фильмнинг муваффақиятсизликка учрашига ишончи комил эди.

Аммо актёр ўйлаганидек бўлиб чиқмади. Танқидчилар Сталлоненинг комедия ролини “аҳмоқона ва мутлақо кулгили эмас” деб атаган бўлишига қарамасдан, фильм бутун дунё бўйлаб 72 миллион доллар даромад қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 76 ёшли Арнольд Шварценеггернинг юраги яна бир бор операция қилинганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сильвестр Сталлоне Арнольд Шварценеггер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг