Шварценеггер ҳалокатга учради

Олам

image

Америкалик актёр ва сиёсатчи Арнольд Шварценеггер йўл-транспорт ҳодисасига учради. Тўқгашувдаги иккинчи машинада бўлган аёл шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда  TMZ хабар берди.

“Арнольд Yukon русумли йўлтанламас машинасини ҳайдаб кетаётиб, қизил Prius билан тўқнашиб кетди... Унинг йўлтанламаси айлана бошлади ва Prius’нинг томига чиқиб кетди”, дейилади хабарда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тўқнашув шу қадар кучли бўлганки, Yukon’нинг хавфсизлик ёстиқчалари очилган.

Prius бошқарувида бўлган аёлни шифохонага олиб кетишган.

“Бизга Арнольд билан ҳаммаси яхши эканини айтишди”, дея қўшимча қилган TMZ.

CBS телеканалининг маҳаллий полицияга таяниб хабар беришича, актёр машинада светофорнинг қизил чироғида ўтиб кетган. Шварценеггернинг спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар таъсирида бўлганини кўрсатувчи ҳеч қандай аломат аниқланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Арнольд Шварценеггер

Баҳолаганлар

899

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар