Шуҳрат Абдураҳмонов Отабек Умаров қўли остида ишлайдиган бўлди
Жамият
−
05 Март 2020
41051Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари федерацияси (ММА) Андижон вилоят бўлимининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Конференцияда Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари федерацияси Андижон вилоят бўлимининг раҳбари сайланди. Ушбу лавозимга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов номзоди овозга қўйилди ва делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Вилоят ҳокими Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Андижон вилоят бўлими раҳбари этиб тайинланди.
Ассоциацияга ижро директор этиб Нозимжон Тўйчиев тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги аралаш жанг санъати федерацияси ташкил қилинганига кўп вақт бўлгани йўқ. Федерацияга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви, Президент хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари, Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров раис этиб тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь