Отабек Умаров яна бир лавозимни эгаллади

Спорт

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.

Отабек Умаровнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзишича, Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси фаолиятини GFC ХХ мусобақаси билан бошлайди.

Ассоциациянинг сайланган раҳбари GFC ХХ мусобақасида иштирок этадиган спортчилар билан учрашиб, машғулотлар жараёни билан яқиндан танишди.

GFC ХХ мусобақасида Ўзбекистондан 8 нафар спортчи– Акмал Амиров, Авлиёхон Ҳамидов, Жаҳонгир Жумаев, Аҳлиддин Мирзадавлатов, Нурсултон Рўзибоев, Жамшид Раҳмоналиев, Музаффар Ражабов ва Амин Эргашев қатнашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси

Баҳолаганлар

1129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг