Шойгу август ойида Украинанинг қанча қуроли йўқ қилинганини айтди

Олам

image

Россия кучлари бир ой ичида Украинанинг 190 га яқин учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди ва АҚШ томонидан етказиб берилган HIMARS ялпи ракета тизимларининг 226 та патронини тутиб олди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу бугун, 2 сентябрь куни бўлиб ўтган конференция чоғида айтиб ўтди. 

“Охирги бир ой ичида бригада ва батальон бўлинмаларининг 174 та қўмондонлик пунктларига зарба берилди, 601 та оғир қурол ва артиллерия тизимлари, асосан Ғарб ишлаб чиқарганлари йўқ қилинди. 19 та самолёт, 6 та вертолёт ва 188 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилди, 226 та HIMARS ракетаси тутиб олинди”, дейди у. 

Шойгунинг қайд этишича, Қуролли кучлар Донбассни “озод қилиш” ва Россия Федерацияси хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишни давом эттиради. 

Шунингдек, “махсус операция” бошлангандан бери Украина томонида жанг қилаётган 3 мингга яқин хорижлик ёлланма аскар Россия Қуролли кучлари томонидан йўқ қилинган. 

"Украина Қуролли Кучларининг кўп йўқотишлари фонида хорижлик ёлланма аскарлар оқимининг камайиши кузатилди. Махсус операция бошлангандан бери уларнинг сони уч ярим баробардан кўпроққа, деярли 3000 тага камайди, 2831 жангари йўқ қилинди”, дейди ҳарбий бўлим бошлиғи.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Шойгу

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг