Шомуродовнинг собиқ устози Италияда Мальдинини ўрнини эгаллади
Спорт
−
10:50 1079 2 дақиқа
Тажрибали италиялик мутахассис, Элдор Шомуродовнинг собиқ устози Клаудио Раньери Италия футбол федерацияси (ИФФ) техник директори лавозимига тайинланади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Жорий йилнинг 27 июль куни Паоло Мальдини ушбу лавозимни тарк этган эди. Шунингдек, Леонардо ҳам FIGC техник директори маслаҳатчиси вазифасидан истеъфога чиққан.
Маълумотларга кўра, Мальдини ва Леонардо 2006 йилги жаҳон чемпиони Андреа Пирлони Италия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлаш тарафдори бўлган. Бироқ, Пирлонинг Россия букмекерлик компанияси билан ҳамкорлиги Италияда сиёсий баҳсларга сабаб бўлган. Бир қатор италиялик депутатлар айнан шу иш сабабли унинг номзодига қарши чиққан.
74 ёшли Клаудио Раньери 2024-2025 йилги мавсумда “Рома”ни бошқариб, мавсум якунида лавозимини тарк этган. У бундан аввал ҳам 2009-2011 йилларда ва 2019 йилда Рим клубини бошқарган.
Раньери фаолияти давомида “Наполи”, “Фиорентина”, “Ювентус”, “Интер”, “Парма”, “Сампдория”, Испаниянинг “Валенсия” ва “Атлетико”, Англиянинг “Челси”, “Фулҳэм”, “Уотфорд” ҳамда 2016 йилда Англия Премьер-лигасида сенсацион чемпионликка эришган “Лестер Сити”, шунингдек, Франциянинг “Монако” ва “Нант” клублари ҳамда Греция миллий терма жамоасини бошқарган.
Хабарларга кўра, жорий йилнинг июнь ойида Раньерига Италия терма жамоаси бош мураббийлиги таклиф этилган, бироқ у бу таклифни рад этган. Шундан сўнг, тажрибали мутахассис “Рома” клубида бошқарув аъзоси сифатида фаолиятини давом эттиришини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИФФ президенти Жованни Малаго Роберто Манчини Италия миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлишини маълум қилди.
Live
Барчаси