Шомуродовга кутилмаган харидор чиқди

Спорт

image

Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг вакиллари билан музокара ўтказди. Бу ҳақда турк футболидаги ишончли манба – журналист Яғиз Сабунджуўғли маълум қилди.

Шунингдек, “Gazete Arena” нашри ҳам бу трансфер бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар тарқатди. Унга кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи келаси, яъни 2025-2026-йилги мавсумда Туркия Суперлигасида тўп суради.

Туркиянинг тўртта гранд клуби – “Галатасарай”, “Фенербаҳче”, “Бешиктош” ва “Трабзонспор” ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир неча юлдузларга трансфер таклифи юборган бўлса-да, ўзбек юлдузи учун курашда Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби ғалаба қозонгани айтилмоқда.

Маълумот учун, “Истанбул Башакшеҳир” – Туркия сиёсий доиралари билан яқин алоқада бўлган жамоа ҳисобланади ва маҳаллий ҳокимият томонидан қўллаб-қувватланади. Шунга қарамай, клуб жорий мавсум Суперлигада 5-ўринни эгаллади.

“Рома” 29 ёшли футболчиси билан амалдаги шартнома 2026 йилнинг ёзигача амал қилишига қарамай, у билан хайрлашишга тайёр. Шомуродов ўтган мавсумда Шомуродов барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt” портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 4 миллион еврога тенг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг “L’Equipe” нашри Элдор Шомуродов АҚШнинг Major League Soccer (MLS) чемпионатида иштирок этувчи клубдан таклиф олганини хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Истанбул Башакшеҳир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг