Шомуродов АҚШ клубидан таклиф олди – “L’Equipe”
Спорт
−
16 Июнь
11180Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов АҚШнинг Major League Soccer (MLS) чемпионатида иштирок этувчи клубдан таклиф олди. Бу ҳақда Франциянинг “L’Equipe” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Рома” 29 ёшли футболчиси билан амалдаги шартнома 2026 йилнинг ёзигача амал қилишига қарамай, у билан хайрлашишга тайёр. Бироқ Шомуродов учун таклиф билан чиққан клуб номи ошкор этилмаган.
Қайд этиш жоиз, ўтган йили ўзбекистонлик ҳужумчига АҚШнинг “Атланта” ва яна бир Канада клубидан қизиқиш бўлган эди. Бироқ ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли трансфер амалга ошмаган.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Шомуродов барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt” портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 4 миллион еврога тенг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Рома” жамоанинг бошқа бир ҳужумчиси – украиналик Артём Довбикни трансферга қўйгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси