Шомуродов “Рома”да яна 2 йил ўйнайди – инсайдер

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов римликлар билан шартномасини 2027 йилнинг ёзига қадар узайтиради. Бу ҳақда италиялик машҳур инсайдер Никола Скира маълум қилди.

Манбага кўра, шу йилнинг январь ойида Рим клуби ўзбекистонлик футболчини сотиб юбормоқчи бўлган ва мураббий Клаудио Раньери уни жамоада сақлаб қолган. Натижада эса Шомуродов жамоаси учун муҳим голларни киритиб келмоқда.

Маълумот ўрнида, римликлар сафига 2021 йилда келиб қўшилган. Жорий мавсум у клуб сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов Италия А Серияси 33-турида “Верона”га қарши ўйинда майдонга тушиб, жамоасиниг ғалаба голини киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Рома Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг