Шомуродов “Рома” билан хайрлашув хатини ёзди
Спорт
−
11 Июль 12236 1 дақиқа
Аввалроқ, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов Италиянинг “Рома” клубидан Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига кўчиб ўтгани хабар қилинганди. Шомуродов Instagram саҳифасида Рим клубига раҳмат айтиб, жамоаси билан хайрлашди.
“Раҳмат, “Рома”. Энди “Рома” билан хайрлашиш вақти келди – бу клуб менга унутилмас хотираларни, голларни, курашларни ва ажойиб жамоа, мураббийлар ҳамда мухлислар билан бўлган махсус лаҳзаларни берди. “Рома” формасини кийиш мен учун шараф эди. Ҳар бир дақиқа, ҳар бир гол ва ҳар бир ўрганган сабоқ учун миннатдорман. “Рома” ҳар доим юрагимда қолади. Менга ишонч билдирганингиз ва доимо қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур.
Янги саҳифа очилмоқда, лекин бу хотиралар мен билан бир умр қолади. Ҳурмат ва муҳаббат билан, Элдор Шомуродов”, деб ёзди ўзбекистонлик ҳужумчи.
Қайд этиш жоиз, Шомуродов Туркия клубига “Рома”дан сотиб олиш ҳуқуқи билан бошланаётган 2025-2026 йилги мавсум якунига қадар ижарага ўтди. У римликлар сафида 2,5 мавсум давомида жами 85 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди, шунингдек, Европа Конференциялар лигасида ғолиб чиқди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь