Шофирконда бир оиланинг 7 аъзосида короновирус аниқланган. Туманга кириб-чиқиш тўхтатилди

Жамият

image

Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани "қизил" ҳудудга киритилди ва кеча, 28 майдан ушбу ҳудудга кириб-чиқиш тўхтатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 27 май куни Шофиркон туманида битта оилага мансуб 7 нафар фуқарода короновирус инфекцияси аниқланганди. Беморлар билан мулоқотда бўлганлардан дастлабки тест намуналари олинмоқда.

Ҳозирда туман ҳудудида шахсий транспортда ҳаракатланиш чекланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудлар тоифаси қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Шундан сўнг, Тошкент вилоятидаги “қизил“, “сариқ“ ва “яшил“ ҳудудларнинг янги рўйхати эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг