Тошкент вилоятидаги “қизил“, “сариқ“ ва “яшил“ ҳудудларнинг янги рўйхати эълон қилинди
Жамият
−
27 Май 2020
24191Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги эпидемиологик шароитни қайта таҳлил қилиш кўрсатмасини берган эди. Шунга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги туман ва шаҳарлар тоифасининг янгиланган рўйхатини эълон қилди.
2020 йил 26 май ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифалаштирилган туман (шаҳар)лар рўйхати:
“ҚИЗИЛ” ҳудудлар – Бекобод, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари, Қибрай, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқоричирчиқ, Янгийўл туманлари.
“САРИҚ” ҳудудлар – Ангрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ туманлари.
“ЯШИЛ” ҳудудлар – Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.
“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” ранглари нимани англатиши, ушбу ҳудудларга қандай эркинликлар берилиш ҳақида қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 8 майидан Ўзбекистонда туман ва шаҳарлар эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилди.
LiveБарчаси