Шоҳасан Мирзаматов ММА'даги 12-ғалабасига эришди
Спорт
−
20 Апрель
5260Кеча, 19 апрель куни ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Шоҳасан Мирзаматов Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида MMA'даги навбатдаги жангини ўтказиб, ғалабага эришди.
Octagon 57 турнири доирасида эронлик Фарзод Гадерига қарши октагонга чиққан 33 ёшли Мирзаматов дастлаб рақибидан зарбалар ўтказиб, бироз мувозанатдан чиққан бўлса ҳам, якунда устунликни ўз тарафига оғдирди ва Гадерини техник нокаутга учратди.
Шунингдек, Мирзаматовдан ташқари турнирда ўзбекистонликлардан Муҳиддин Мамажанов, Амирхон Алихўжаев, Азизбек Темиров, Жамолиддин Раҳмонжонов ва Диёрбек Рўзибоевлар октагонга чиқиб, рақибидан устун келди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Шоҳасан Мирзаматов QALAMPIR.UZ'га нега ҳалиям UFC'га ўтмаётганини маълум қилганди.
LiveБарчаси