Нега Шоҳасан Мирзаматов UFC'га ўтмаяпти?

Спорт

image

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси, ҳозирда Octagon лигасида жанглар ўтказаётган Шоҳасан Мирзаматов нега ҳалиям MMA'даги энг нуфузли лига UFC'га ўтмаётганига изоҳ берди.

“Ҳозир Octagon лигада чемпион бўлиб, ҳеч бўлмаса бир марта ҳимоя жангини ўтказишни режалаштиряпман. Шундан кейин UFC'га ўтиш масаласини ўйлаб кўрамиз. UFC билан вақтида музокаралар олиб борилган, ҳозир ҳам ушбу ташкилотга қўшилиш бўйича доимий иш олиб боряпмиз. Тўғриси, айни вақтда ҳужжатлар бўйича баъзи бир муаммолар бор. Йилнинг охирига келиб UFC'га қўшилишим бўйича янгилик бўлса керак”, дейди Мирзаматов.

Маълумот учун, Мирзаматов шу вақтга қадар MMA'да 14 та тўқнашувда қатнашиб, 11 тасида рақибларидан устун келган, 3 та баҳсда эса мағлубиятга учраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 33 ёшли жангчи ўзбекистонлик спортчи UFC жангчиси Маҳмуд Муродовга тегишли бўлган Муродов Профессионал лигасининг май ойида ўтказиладиган турнирида иштирок этмаслиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳмуд Муродов Шоҳасан Мирзаматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made