Маҳмуд Муродов чемпионлик камари учун жанг қилади
Спорт
−
10 Март
4640Ўзбекистонлик аралаш жанг санъатлари устаси Маҳмуд Муродов “Oktagon 72” марказий жангида чехиялик Патрик Кинслга қарши октагонга чиқади. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини 14 июнь куни Прагада “Oktagon 72” турнирида ўтказади. Ўша куни Муродов чехиялик Патрик Кинслга қарши ўрта вазн тоифаси вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг қилади.
Қайд этиш жоиз, 8 март куни Маҳмуд Муродов Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказилган “Oktagon 68” турнири доирасида швейцариялик Ясубей Эномотони иккинчи раундда нокаутга учратган эди.
Маълумот ўрнида, Муродов профессионал фаолиятида 36 та жанг ўтказган ва 28 та ғалаба ва 8 та мағлубият қайд этган. Патрик Кинсл эса 39 та жанг ўтказган ва шундан 28 тасида ғалаба қозониб, 11 тасида мағлубиятга учраган.
LiveБарчаси