Маҳмуд Муродовнинг рақиби ўзгарди
Спорт
−
28 Февраль
3940Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов Германияда бўлиб ўтадиган турнирда Ясубей Энамотога қарши октагонга кўтарилади. Бу ҳақда “Oktagon MMA” промоушен матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, шу йилнинг 8 март куни Германиянинг Штутгарт шаҳрида жойлашган "Hanns-Martin-Schleyer-Halle" мажмуасида ташкил этиладиган “Oktagon 68” турнирида Маҳмудга бразилиялик Жоилтон Луттербах рақиб бўлиши керак эди. Лекин Луттербах жароҳат олди ва жангда қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Эндиликда Маҳмуд Муродов ўша куни швейцариялик Ясубей Эномотога қарши октагонга кўтарилади.
Маълумот ўрнида, Маҳмуд Муродов фаолияти давомида 36 та жанг ўтказган ва шундан 27 ғалаба 8 мағлубият қайд этган. Яна бир жанги натижаси бекор қилинган. 41 ёшли Эномото эса 38 та жанг ўтказган. Шундан 23 та ғалаба ва 15 та мағлубият қайд этган.
LiveБарчаси