Ўзбекистонлик машҳур ММА жангчиси автоҳалокатга учради (видео)
Спорт
−
04 Февраль
32788Ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов автоҳалокатга учради. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, бахтсиз ҳодиса тахминан 4-5 кун олдин Андижон вилоятида юз берган ва ҳозирда у шифохонада.
Шоҳасан Мирзаматов жорий йилнинг 23 февраль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ташкил этиладиган Octagon 70 турнирида Георгий Кичигинга қарши чемпионлик жангини ўтказиши керак эди. Бироқ Мирзаматовнинг автоҳалокат оқибатида олган тан жароҳатлари сабаб ушбу жанг бекор қилинди.
Маълумот ўрнида, Шоҳасан Мирзаматов профессионал фаолияти давомида 18 та жанг ўтказиб, 14 ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган. Кичигин ҳисобида эса 31 ғалаба ва 10 та мағлубият бор.