Шимолий Корея ядровий сув ости қуролини яна синовдан ўтказди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 25-27 март кунлари Шимолий Корея Миллий мудофаа академияси стратегик сув ости қуроллари тизимининг навбатдаги синовини ўтказди. Бу ҳақда бугун, 28 март куни Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Haeil-1 сув ости учувчисиз ядровий қурилмаси 25 март куни Вонсан кўрфазида ишга туширилган ва 27 март куни Ҳамгёнгбукдо провинциясининг Хвадае округида керакли нуқтага етиб борган. Қурилма 41 соат 27 дақиқа овал ва зигзаг траекториясида тахминан 600 км масофани босиб ўтган ва макет ядро зарядини портлатиб юборган.

Шунингдек, синов давомида техник хусусиятларни баҳолаш амалга оширилган, қурол тизимининг ишончлилиги ва хавфсизлиги тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ким Чен Ин ядро зарядини олиб юриши мумкин бўлган янги сув ости дронини синовдан ўтказганди. Янги дрон синов пайтида 59 соатдан кўпроқ вақт давомида сув остида 80-150 метр чуқурликда ҳаракатланиб, шарқий соҳилдаги сувларда ядровий бўлмаган юкни портлатиб юборганди. Бундан ташқари Шимолий Корея етакчиси  мамлакат ядро салоҳиятини ошириш мақсадида ядро қуроли учун материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни буюрганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея сув ости дрони Haeil-1

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг