Ким Чен Ин янги сув ости дронини синовдан ўтказди

Олам

image

Шимолий Корея янги ядровий қуролга эга сув ости ҳужуми учун мўлжалланган дронни синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Шимолий Кореянинг янги дрони синов пайтида 59 соатдан кўпроқ вақт давомида сув остида 80-150 метр чуқурликда ҳаракатланган ва шарқий соҳилдаги сувларда ядровий бўлмаган юкни портлатиб юборган. 

Мазкур дрон Haeil ёки “цунами” деб номланган. У душман сувларида яширин ҳужумлар уюштириш, сув ости портлаши орқали катта радиоактив тўлқин ҳосил қилиш ва денгиз зарбалари билан асосий портларни йўқ қилишга мўлжалланган.

“Ушбу ядровий сув ости ҳужуми дрони исталган қирғоқ ва портга жойлаштирилиши ёки фойдаланиш учун ер усти кемаси томонидан тортиб олиниши мумкин”, дейилади агентлик хабарида.  


Манбага кўра, синовларни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўзи назорат қилган. Бироқ ҳозирда Пхеньян томонидан ўзининг кичикроқ қуролларига сиғиши учун зарур бўлган кичрайтирилган ядро каллакларини тўлиқ ишлаб чиқилгани ҳақида маълумот берилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шимолий Корея муҳандислари мамлакатга турли сунъий йўлдошларни учириш имконини берувчи ракета учун кучли двигатель ясашга муваффақ бўлганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея ракета ядровий қурол дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг