Ким Чен Ин ядро қуроли учун материаллар ишлаб чиқаришни оширмоқчи

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ядро салоҳиятини ошириш мақсадида ядро қуроли учун материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни буюрди. Бу ҳақда 28 март куни Корея марказий телеграф агентлиги (КCНА) маълум қилди.

“Партия Марказий Қўмитасининг ядро қуроллари сонини кўпайтириш режасини тўлиқ амалга ошириш учун келажакда қуролга мўлжалланган ядро материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарур”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, сиёсатчи таъкидлаганидек, кучли ядро қуролларини ишлаб чиқаришни давом эттиришга туртки бериш керак.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 март куни Шимолий Корея “ердан ерга” тактик баллистик ракеталари ёрдамида симуляция қилинган ядровий портлашни амалга оширди.

Аввалроқ, 24 март куни Шимолий Корея ядровий каллакни олиб юришга қодир ва “кучли радиоактив цунами”ни ҳам келтириб чиқариши мумкин бўлган сув ости дронини синовдан ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея Шимолий Корея ядро қуроли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made