“Шереметьево”даги самолёт ҳалокати бўйича аниқ маълумот эълон қилинди
Олам
−
06 Май 2019
15566Хабарингиз бор бироз аввал Москва шаҳридаги “Шереметьево” аэропортидан Мурманскка парвоз қилган SSJ-100 йўловчи самолёти ҳавода ёна бошлагани ва мазкур аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширгани ҳақида хабар берган эдик.
Олинган сўнгги маълумотларга кўра, ушбу лайнерда парвоз қилаётган йўловчилардан жами 37 киши омон қолган. Лента нашри хабарида 41 киши ёнғин ичида қолиб вафот этгани айтилмоқда.
Россия тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко ОАВга шуни маълум қилиб, “Москва-Мурманск” йўналишида парвоз қилган бу самолёт ичида экипаж билан бирга 78 киши бўлганини тасдиқлади.
Маълумот учун, Россия нашрлари олдинроқ, 13 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида маълумот тарқатган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь