Шайхонтоҳур туманидаги хонадонга ўт кетди
3-саҳифа
−
10:29 970 1 дақиқа
Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 08:47 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Жарариқ кўчасида жойлашган шахсий хонадон ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 09:39 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида нефть сақлаш омборидаги сиғимлардан бирида ёнғин содир бўлганди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь