Шайхонтоҳур туманидаги хонадонга ўт кетди

Crime

−

image

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 08:47 да Тошкент шаҳар  Шайхонтоҳур тумани, Жарариқ кўчасида жойлашган шахсий хонадон ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 09:39 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида нефть сақлаш омборидаги сиғимлардан бирида ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends