Шавкат Мирзиёев яна Сардобага борди
Жамият
−
15 Май 2020
18033Бугун, 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига борди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида айтиб ўтилди.
Президент Сардоба туманининг “Қўрғонтепа” маҳалласида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишиб, маҳаллий аҳоли вакиллари ва мутасаддилар билан учрашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 май куни “Сардоба” сув омбори тўғонининг ёрилиши натижасида яқин атрофдаги ҳудудларни сув босиб қолганди. Сув тошқини натижасида кўплаб уйларга жиддий зарар етган.
Тошқин содир бўлган куннинг ўзида Шавкат Мирзиёев Сардобага етиб бориб, аҳвол билан танишган ва фуқаролар билан учрашганди.
Тошқин сабаб 100 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинишига тўғри келган. Ҳозирги вақтда уларнинг асосий қисми ўз уйларига қайтишган. Қатор ташкилотлар томонидан ҳудудда тозалаш, инфратузилмани қайта тиклаш ва зарар кўрган уйларни таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь