Сардоба сув омбори атрофидаги аҳоли эвакуация қилиняпти
Жамият
−
01 Май 2020
41938Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборига яқин ҳудуддаги аҳоли эвакуация қилинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳаолат бўйича бирламчи маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра, бугун, 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада, Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.
Мазкур вазият бўйича зудлик билан Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Қўрғонтепа аҳолисини “Бирлик” маҳалласига вақтинча эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, сув босиши ҳавфи мавжуд бўлган аҳоли пунктларини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Маълумот учун, Сардоба сув омбори гидроиншоотида 922 миллион куб метр сув тўпланади. Бу Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги унумдор ерлардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш имконини беради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь