Сирдарёда кундоши ва унинг қизини ўлдирган аёл 13 йилга қамалди

Crime

−

image

Аввалроқ, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳарчасида норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотини ва унинг 5 ёшли қизини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур жиноятни содир этган аёл 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Аниқланишича, 29 ёшли судланувчи олти йилдан буён бир эркак билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган. Эркакнинг қонуний оиласи ҳам бўлгани сабабли улар ўртасида мунтазам жанжаллар келиб чиққан.

Жиноятга эркакнинг қонуний рафиқаси фарзандли бўлиб келаётгани, судланувчига эса фарзандли бўлишга рухсат бермагани сабаб бўлган. Жаҳли чиққан аёл ўз уйига бориб, ошхона пичоғини олган ва эркакнинг уйига келиб, унинг қонуний рафиқаси ҳамда икки нафар вояга етмаган қизига ҳужум қилган.

Суд материалларига кўра, у аёлнинг баданига тўққиз марта пичоқ уриб, уни ўлдирган. Шунингдек, унинг ёнида бўлган 6 ёшли қизига икки марта пичоқ уриб, қасддан ўлдирган. Уч ёшли қизига ҳам бир марта пичоқ уриб, уни ўлдиришга суиқасд қилган. Оғир тан жароҳатлари олган қизалоқ шифохонага ётқизилган.

Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилиб, судланувчи Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбдор деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 57-модда (Енгилроқ жазо тайинлаш) ва 59-моддаларини (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Касби туманида она 3 яшар ўгай қизини уриб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends