Сирдарёда норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотини ва қизини ўлдирди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳарчасида норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотини ва унинг 5 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унинг билдиришича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 29 апрель куни содир бўлган. 29 ёшли аёл эрининг шаръий никоҳдаги хотини томонидан пичоқлаб ўлдирилган. Ҳодиса вақтида аёлнинг 3 ва 5 ёшли қизлари ҳам пичоқланган. Оқибатда 5 ёшли қизча воқеа жойида вафот этган, 3 ёшли қизча оғир аҳволда шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а,в,ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Н.Х. процессуал тартибда ушланган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 3 киши пичоқлангани ва улардан 2 нафари вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Сирдарё қасддан одам ўлдириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг