Ангрендаги пичоқбозликда 2 киши ҳалок бўлди
Crime
−
24 April 12030 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида пичоқбозлик бўлгани, 3 киши пичоқлангани ва улардан 2 таси вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди.
Ғиёсовнинг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а”,“ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирча ҳодиса тафсилотлари батафсил ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ InfinBANK ходими мижозини ўлдириб, унинг жасадини каналга ташлаб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро А.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November