Сирдарёда тошқин: 11,5 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинди
Жамият
−
01 Май 2020
17038Маълумки, бугун, 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келди.
ФВВ берган маълумотга кўра, сув экин майдонларига зарар етказган. Қайд этилишича, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига (ФВДТ) кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Сардоба тумани “Қўрғонтепа” МФЙ сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. Хусусан, Қўрғонтепа, “Дўстлик”, “Юртдош” МФЙлардан жами 11 598 нафар аҳоли шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, сув босиш хавфи бўлган “Қуйтош” МФЙ, “Ота юрт” МФЙ ва “Бирлик” МФЙлардан ахолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов қатор раҳбарлар билан Сирдарё вилоятига етиб боргани ва ҳаракатларни шахсан мувофиқлаштириб тургани хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь