Шавкат Мирзиёев ўтирган самолёт Москвадан Тошкентга йўлга чиқди
Жамият
−
24 Июнь 2020
6203Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига икки кунлик амалий ташрифи ниҳоясига етди. Давлат раҳбари ўтирган самолёт Москва халқаро аэропортидан Тошкентга йўлга чиқди.
Президент Шавкат Мирзиёев ташриф давомида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.
Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан эришилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.
Москва шаҳрининг Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйди.
Москва шаҳридаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюриб, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023