Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди (фоторепортаж)
Жамият
−
24 Июнь 2020
15223Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турибди.
Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси яқинида жойлашган Ислом Каримов хиёбонига ҳам ташриф буюрди.
Президент Мирзиёев буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни 79 ёшида вафот этди. 2018 йилнинг 18 октябрь куни Москва шаҳрига Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган.
Ёдгорликда Ислом Каримовнинг боғда сайр қилиб юргани тасвирланган. У британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй бошчилигида ясалган ва Ислом Каримов номидаги скверга ўрнатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь