Шавкат Мирзиёев Миср Президентига таъзия йўллади
Ўзбекистон
−
1985 1 дақиқа
Бугун, 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида автоҳалокат туфайли юзага келган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.
Унинг билдиришича, давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миср пойтахти Қоҳира шаҳрини айланиб ўтувчи автомобиль йўлида ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиб, йирик ёнғин юзага келгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлган, яна 21 киши жароҳатланган.
Ҳодиса Қоҳира таркибига кирувчи Гиза шаҳрининг аҳоли зич яшайдиган Варрак маҳалласида содир бўлган. Давлат ОАВ хабарларига кўра, ёнилғи ташувчи юк машинаси ағдарилганидан кейин ёнғин бошланган. Аланга тезда атрофдаги автомобилларга ҳам тарқалган. Оқибатда 20 дан ортиқ автомобиль ва мотоцикл ёниб кетган.
Live
Барчаси