Шарль Мишель Путинни сайловдаги “ишончли ғалаба”си билан табриклади
Олам
−
16 Март
20326Европа Иттифоқи Кенгаши раиси Шарль Мишель Россияда бўлиб ўтаётган президентлик сайловлари билан боғлиқ Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида истеҳзоли баёнот эълон қилди.
"Владимир Путинни бугун бошланадиган сайловдаги ғалабаси билан табриклайман. Мухолифат йўқ. Эркинлик йўқ. Танлов йўқ", деган у.
Маълумот учун, Россия Марказий сайлов комиссияси президентликка тўрт нафар номзодни рўйхатга олди: Николай Харитонов (Коммунистик партия), Леонид Слуцкий (ЛДПР), Владислав Даванков (Янги одамлар) ва Владимир Путин (ўз-ўзини кўрсатган).
МСК 18 март куни эрталаб овоз беришнинг дастлабки натижаларини эълон қилади. Комиссия биринчи натижаларни 17 март куни соат 21:00 дан бошлаб беришни бошлайди.
Россия Марказий сайлов комиссияси “Фуқаролар ташаббуси” партиясидан Борис Надеждиннинг президентликка номзодини рўйхатдан ўтказмаган. Бунга уни қўллаб-қувватлаш учун тўпланган имзоларнинг 10 фоиздан ортиғи сохталиги рўкач қилиб келтирилган. Шунингдек, МСК президентликка ўз номзодини эълон қилганида Украинада жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши, демократик ислоҳотлар ва сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши тарафдори эканини билдирган Екатерина Дунцовага ҳам унинг ҳужжатларида хатолар аниқлангани важи билан номзод бўлишга рухсат бермади. Шундан сўнг Дунцова МСК устидан судга мурожаат қилди. Бироқ Россия Федерацияси Олий суди ҳам ржевлик журналист Екатерина Дунцованинг даъвосини рад этди.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Россияда президентлик сайловида овоз бериш бошланди ва Путин россияликларни президентлик сайловларида иштирок этишга чақирди. Олдинроқ эса Россия қамоқхонасида вафот этган мухолифатчи Алексей Навальнийнинг беваси Юлия Навальная Ғарб давлатларини Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари натижаларини тан олмасликка ва Владимир Путинни Россиянинг бешинчи муддатга сайланадиган Президенти сифатида қабул қилмасликка ундаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь