“Севинч” Осиё Чемпионлар лигасини 11 гол билан бошлади

Спорт

image

Кеча, 17 август куни “Насаф” футбол клубининг аёллар жамоаси (“Севинч”) ОФК Аёллар Чемпионлар лигасидаги иштирокини 11 та гол билан бошлади.

Қарши шаҳрида ўтаётган мусобақанинг саралаш босқичида “Севинч” аёллар жамоаси Лаоснинг “Мастер 7” клубига қарши майдонга тушиб, рақибини йирик – 11:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Учрашувда Диёрахон Ҳабибуллаева хет-трик қайд этди. Шунингдек, Людмила Карачик, Нилуфар Қудратова ва Мафтуна Шоимова икки мартадан гол урди. Илвина Аблякимова, Меҳрибон Эгамбердиева ҳамда Зарина Норбоева биттадан гол муаллифи бўлди.

ОФК Аёллар Чемпионлар лигасининг саралаш босқичи марказлашган тарзда ўтказилмоқда. “Севинч” иштирок этаётган “C” гуруҳи ўйинларига Қарши шаҳри мезбонлик қилмоқда. Гуруҳда, шунингдек, Бутаннинг “Роял Тимпху Коллеж” ва Бирлашган Араб Амирликларининг “Банаат” жамоалари ҳам иштирок этмоқда.

Гуруҳнинг биринчи турида “Банаат” ва “Роял Тимпху Коллеж” 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Шу тариқа, “Севинч” дастлабки турдан сўнг 3 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.

“Севинч” кейинги учрашувини жорий йилнинг 20 август куни Бутаннинг “Роял Тимпху Коллеж” жамоасига қарши ўтказади. Саралаш босқичидаги сўнгги баҳс эса 23 август куни “Банаат”га қарши бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг