“Насаф” Баҳрайн жамоасини мағлубиятга учратди

Спорт

−

visibility2299 timer1 дақиқа

image

Кеча, 25 ноябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақаси гуруҳ босқичи бешинчи турида Баҳрайннинг “Ал-Холидия” клубини қабул қилди. Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 51-дақиқада Аббосжон Ғуломов томонидан киритилди ва “Насаф”га муҳим уч очкони тақдим этди.

Шу тариқа, “Насаф” гуруҳ босқичидаги бешта учрашувдан сўнг ўз очколарини 7 га етказди. Ушбу баҳсга қадар Қарши жамоаси 4 очко билан “А” гуруҳида  3-ўринда бораётган эди. Ушбу ғалабадан кейин қариликлар 2-ўринга кўтарилиб олди. “Ал-Холидия” эса 4 очко билан сўнги поғонани эгаллаб турибди.

“Насаф” гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувини жорий йилнинг 9 декабрь куни сафарда БААнинг “Ал-Ваҳда” жамоасига қарши ўтказади. “Ал-Холидия” эса шу куни Қувайтнинг “Ал-Қувайт” клуби билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашувдаги ғалаба Розиқул Бердиев шогирдларини кейинги босқичга олиб чиқади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг