Бугун “Насаф” Баҳрайн клуби билан ўйнайди
Спорт
−
269 1 дақиқа
Бугун, 25 ноябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасидаги навбатдаги учрашувини ўтказади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ босқичининг 5-турида Баҳрайннинг “Ал-Холидия” клубини қабул қилади.
Мазкур беллашув соат 18:45 да Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида бошланади. Учрашувда “Насаф” анъанавий қизил рангли либосларда, меҳмонлар эса сариқ рангли либосларда майдонга тушади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.
Маълумот учун, “Насаф” 4 очко билан “А” гуруҳида 3-ўринда бормоқда. “Ал-Холидия” ҳам 4 очко жамғарган бўлиб, тўплар нисбатига кўра қаршиликлардан кейинги, 4-поғонани эгаллаб турибди.
Live
БарчасиХитой космик кема учирди
11:23