Сенатор Гавҳар Алимова Каттақўрғон шаҳрига ҳоким бўлди

Жамият

image

Бугун, 6 март куни Каттақўрғон шаҳрида ўтказилаётган Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Унда Гавҳар Зайировна Алимова номзоди Каттақўрғон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Шу кунга қадар Каттақўрғон шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Музаффар Казимович Хашимов ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. 

Маълумот учун, Гавҳар Алимова Олий Мажлис Сенатори аъзоси – сенатор ҳисобланади. У бугунгача Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажариб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Боёвут, Олот, Бўстон ва Қарши туманларига аёллар раҳбар этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гавҳар Алимова

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг