Сирдарёда аёл киши туман ҳокими бўлди

Жамият

image

Бугун, 18 февраль куни Сирдарёда вилоятида халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда аёл кишининг номзоди туман ҳокимлигига кўрсатилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, туман Кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўрилди. Унда Ўлмасжон Мамадаминов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди ва ўрнига Дилфуза Ўролова Боёвут тумани ҳокими этиб тайинланди. 

Дилфуза Ўролова 2012 йилда – “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланади.

Дилфуза Ўролова 1985-1990 йиллар мобайнида – Гулистон давлат университети талабаси, 1990-2001 йиллар – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, 2001-2010 йиллар – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директори бўлган.

2010-2015 йиллар мобайнида – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

2015-2017 йиллар мобайнида – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

2017 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made