Қашқадарё тарихида илк бор аёл киши ҳоким бўлди

Local

image

Аввалроқ, Миришкор туманининг сўконғич ҳокими Бахтиёр Ражабов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ғайрат Турдиевич Бегалиев тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 4 март куни Қашқадарё вилоятида яна бир тайинлов амалга оширилди. Унга кўра, вилоятда илк бор ҳоким лавозимига аёл киши тайинланди. 

Қашқадарё вилояти ҳокимининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мақсуда Сайфуллаевна Мустафоева Қарши тумани ҳокимлигига тайинланди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 март куни Андижон вилояти Бўстон туманига ҳам аёл киши ҳоким бўлган эди. 


Tags

Rate Count

205

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends