Бўстон туманига аёл киши ҳоким бўлди

Жамият

image

Андижон вилоятининг Бўстон туманига Садбархон Мамитова ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати маълум қилди.

Садбархон Мамитова ҳоким бўлгунча “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари бўлган.

2018 йилнинг август ойидан бери Асака туманига раҳбарлик қилиб келган Иномжон Солижонович Мамадалиев лавозимидан озод қилинган.

Садбархон Мамитова Ўзбекистондаги учинчи аёл ҳоким бўлди. Бунгача Олот ва Боёвут туманларига аёл раҳбарлар тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Садбархон Мамитова

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made