“Ифлос, мараз...” Андижонлик ҳокиманинг фермерларни ҳақоратлагани ёзилган аудио тарқалди
Local
−
26 October 2020 43767 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимаси Садбархон Мамитовага тегишли экани айтилаётган овозли ёзув тарқалмоқда. Таъкидланишича, унда ҳокима Садбархон Мамитова фермерларни ҳақоратлаб, уларга дакки берган.
Овозли ёзувдан англашилишича, Садбархон Мамитова фермерларни планни бажармагани учун койиган.
У қаршисида турган эркакларни “мараз”, “ифлос” дея ҳақорат қилади.
“Пахта қилмайсан, ифлос, ўзингдан кетиб, тутуруқ. Кимсан сен? Қани соя? Нимага кеча обормадинг? Соя бўлмаса, ерингдан умид қилма биттанг”, дейди ҳокима важоҳат билан.
Эслатиб ўтамиз, Садбархон Мамитова ҳокима бўлгунча “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари бўлган. У жорий йилнинг 4 март куни ҳокималикка тайинланганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August