Селчук Байроқдор Туркия Президенти бўлиши мумкин — WSJ
Олам
−
31 Март
18362Туркиянинг Baykar технология компанияси бошқаруви раиси ва бош технология директори, мамлакатнинг биринчи маҳаллий учувчисиз жанговар ҳаво аппарати Bayraktar TB2 меъмори, Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг куёви Селчук Байроқдор Туркия президентлигига номзодини қўйиши мумкин, аммо барчаси вазиятга боғлиқ бўлади. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" хабар берди.
Туркиядаги энг машҳур жамоат арбобларидан бири бўлган Байроқдорнинг отаси Ўздемир Байроқдор болалигидан Эрдўған билан таниш бўлган. Селчук отасининг вафотидан кейин акаси Ҳалук билан бирга Baykar ширкатини мерос қилиб олган.
Нашрнинг билдиришича, бизнесменнинг тарафдорлари уни Туркия президентлигига номзод қилиб кўрсатишни кўриб чиқмоқда. Туркия сиёсати бўйича экспертлар WSJ нашрига Байроқдор кейинги Президент бўлиши мумкинлигини тасдиқлаган.
Байроқдор 2023 йилда "The Wall Steat Journal" газетасига берган интервьюсида сиёсат билан шуғулланиш нияти йўқлигини, бироқ Туркия Президенти лавозимига номзодини қўйиши мумкинлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған узоқ йиллик ҳокимиятдан сўнг, 2028 йилда янги президентлик муддатига даъвогарлик қилмаслигини маълум қилган эди. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, мамлакатда бугун, 31 март куни бўлиб ўтаётган маҳаллий сайловлар у иштирок этадиган охирги сайлов бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь